Тиббиёт буюмларини ноқонуний сотишга уринган ССБ ходими ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Март
3984Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний сотишга уринган Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими бошқармага қарашли Махсус тиббий таъминот базасида сақланаётган тиббиёт буюмларини харидорга ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали 57 минг 880 долларга сотишга келишиб, олдиндан 40 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 209-моддасининг (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АТ “Халқ банки” Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганди.
LiveБарчаси
Самарқанд иқлим форуми бошланди.
04 Апрель