“Қайтинг ва бизга тинчлик келтиринг, жаноб Президент!” Орбан Трампни алқаб чиқди
Олам
−
09 Март
11983Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Флоридада АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда Орбан ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Орбаннинг урғулашича, Трамп Украина ва Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиши мумкин бўлган шахс, чунки унинг бошқаруви даврида бу ҳудудларда ҳеч қандай можаро бўлмаган.
"Бугун президент Трампни зиёрат қилиш жуда ёқимли бўлди. Бизга дунёда ҳурматга сазовор бўлган ва тинчлик олиб кела оладиган раҳбарлар керак. У улардан бири! Қайтиб келинг ва бизга тинчлик келтиринг, жаноб Президент!" деб ёзган Бош вазир.
АҚШнинг собиқ президенти эса ўз навбатида, Орбанни “фантастик етакчи” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венгрия Бош вазири Виктор Орбан кеча, 8 март куни Флоридадаги Мар-а-Лаго мулкида амалдаги давлат раҳбари Жо Байден қолиб, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси