Қайтарилган 1 фоиз кешбэк ҳаромми? Фатво маркази жавоб берди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази кешбэк қайтарадиган картадан фойдаланиш ҳаром эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда марказнинг расмий Telegram каналида келтирилган. 

Келтирилишича, Фатво марказига бир фоизлик кешбэк ҳаром ёки ҳаром эмаслиги ҳақида савол билан мурожаат қилинган. Бунга жавобан марказ хабарида кешбэк ҳаром эмаслиги айтиб ўтилган.

“Ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилса, бу иқтисод тилида кешбэк дейилади. Банк шу кўринишда ўзининг фойдасидан кечса ёки хизматларидан фойдалангани учун хизмат нархидан бир қисмини қайтиб берса, ундан фойдаланса бўлади”, дея жавоб берган Фатво маркази.


Мақола муаллифи

Теглар

кешбэк Фатво маркази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг