Қайси вилоятда энг кўп туғилиш қайд этилгани маълум қилинди

Local

image

Жорий йилнинг 9 ойи давомида ФҲДЁ органларида 614,7 минг нафар туғилиш (тирик туғилган) ҳолати қайд этилди. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 24,9 минг нафарга кўпдир. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишСамарқанд вилоятида (74,4 минг нафар), энг ками эса Сирдарё вилоятида (15,6 минг нафар) қайд этилди.

Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинган. Унга кўра, Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 нафар чақалоқ тўғри келган. Қорақалпоғистон Республикасида энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 нафар чақалоқ тўғри келгани кузатилган.


Tags

Rate Count

692

Rating

3

Rate this article

Share with your friends