Қайси туманда кўпроқ ўғил бола туғилаётгани маълум бўлди

Жамият

image

2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп ўғил бола Дўстлик туманида туғилган. Энг кўп қиз бола эса Ширин шаҳрида дунёга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 2020 йилда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида жами туғилганларнинг 56,2 фоизини ўғил болалар ташкил этган. Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида жами туғилганларнинг 51,8 фоизини қиз болалар ташкил этган. 

Бу республика туман ва шаҳарлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 35 млн 87 кишига етган. Умумий аҳолининг 17 570049 нафарини эркаклар, 17 430049 нафарини эса аёллар ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фарзанд

Баҳолаганлар

2342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг