Қайси кунлари Ерни магнит бўрони қамраб олиши айтилди 

Олам

image

Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти 22-26 ноябрь кунлари Ерда G1 даражадаги янги магнит бўрони содир бўлишини аниқлади. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди. 

Билдирилишича, 22-26 ноябрь кунлари Ер магнитосфераси бўронли бўлади. Хусусан, 22, 24 ва 25 ноябрь кунлари Ерни G1 даражасидаги магнит бўрони қамраб олади. 23 ва 26 ноябрда эса бўрон бироз заифлашади, лекин магнитосфера нотинчлигича қолади.

Магнит бўронларининг кучи беш балли шкала бўйича баҳоланиб, G1 даражасидаги бўрон энг кучсизи ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, одатда Қуёш чақнашлари Ерда магнит бўронини келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ўз навбатида энергия тизимларида узилишларга олиб келади, қушлар ва ҳайвонларнинг миграция йўлларига ҳам таъсир қилади. Кучли бўронлар қисқа тўлқинли алоқа ва навигация тизимларининг узилишига, шунингдек, саноат тармоқларида кучланишнинг бузилишига олиб келади. 

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрда Ерни кучли магнит бўронлари қоплаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўрони G1 даража

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг