Ерни кучли магнит бўронлари қоплаши айтилди
Саломатлик
−
06 Ноябрь 2023
11892Бугун, 6 ноябрь куни Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг маълумотларига таяниб “Комсомольская правда” хабар берди.
Унга кўра, магнит бўронлари 15 ноябргача давом этиши прогноз қилинмоқда. Фаолликнинг юқори даражаси 9 ноябрга тўғри келади, шундан сўнг магнит бўрони 10-15 ноябрь кунлари яна фаоллашади.
Aтмосфера босимининг ўзгариши туфайли одамларда бош оғриғи, мигрен, умумий саломатликнинг ёмонлашиши, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Сурункали касалликлар, айниқса, юрак-қон томир ва неврологик касалликка чалинганлар ўта сезгир бўлади.
Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади
Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқатланиш рационидан ёғли ва аччиқ таомларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинган. Шунингдек, қаҳвани камайтириб, кўпроқ ўсимликлардан тайёрланган чой ичиш керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь