Қатл этиш сони бўйича қайси давлат етакчилиги маълум бўлди 

Олам 10305
image

Ўтган йилда қатл эттирилганлар сони бўйича Хитой дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Amnesty International (Халқаро Амнистия) халқаро ноҳукумат ташкилоти эълон қилди.  

"2020 йилда маълум бўлган қатлларнинг аксарияти Хитой, Эрон, Миср ва Саудия Арабистонида қайд этилган", дейилган ташкилот ҳисоботида. 

Amnesty International Хитойдаги қатлларнинг ҳақиқий кўламини тахмин қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаган, ташкилотга кўра, маълумотлар яширинган. 

Хитойда қатл этиш инъекция йўли билан амалга оширилган. 

Умуман олганда, ўтган йили дунёда қатл этиш сони камайган. Ташкилот 18 мамлакатда камида 483 қатлни қайд этган, бу 2019 йилдан 26 фоизга кам. 

Ўлим жазолари сони ҳам камайган, 2019 йилда 2307 та бўлса, 2020 йилда 1477 та. 

Умуман олганда, ўтган йили дунёда 28567 киши ўлимга маҳкум этилган. 

Ўтган йилда Хитойдан ташқари, 88 фоиз қатл тўрт давлатга тўғри келган: Эрон, Миср, Ироқ ва Саудия Арабистони. 

Яқин Шарқда Эрон қатл этиш сони бўйича етакчиликни давом эттирмоқда. Ўтган йилда мамлакатда 246 ўлим жазоси ижро этилган. 

Ироқда қатл эттирилувчилар сони икки бараварга кўпайган. Бунга судлар пандемия сабабли ёпилгани сабаб бўлган. 

Мисрда ўтган йили маҳбуслар 2019 йилга нисбатан уч баравар кўп қатл қилинган, Саудия Арабистонида эса, аксинча, 85 фоизга камроқ. 

Бунинг сабаби қироллик гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қатл қилишни тўхтатган, шунингдек вояга етмаганлар учун ўлим жазосини бекор қилган. 

Amnesty International ўлим жазоси инсон ҳуқуқларини бузади деб ҳисоблайди. 

Маълумот ўрнида, ҳозирда 144 мамлакатда ўлим жазоси тақиқланган ёки қўлланилмайди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 416
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×