Қатардаги ЖЧ 500 кишининг умрига зомин бўлди
Спорт
−
30 Ноябрь 2022
32774Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати стадионлари қурилишида 500 нафарга яқин меҳнат муҳожирлари ҳалок бўлди. Бу ҳақда 29 ноябрь куни Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича олий қўмита бош котиби Ҳасан ат-Тавадий маълум қилди.
Жаҳон чемпионатига тайёргарлик чоғида инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ғарб оммавий ахборот воситалари Қатар ҳукуматини меҳнат муҳожирлари ва аёллар ҳуқуқлари соҳасидаги сиёсати учун доимий равишда танқид қилди.
"Қурилишда қурбон бўлган меҳнат муҳожирлари 500 нафарга яқин, аниқ сонини айта олмайман", дейди Ҳасан ат-Тавадий.
Қатардаги Жаҳон чемпионати ўйинлари бешта шаҳарда саккизта стадионда ўтказилмоқда. Турнирда 8 гуруҳга бўлинган 32 та жамоа иштирок этмоқда. Ўз квартетларида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар плей-офф босқичига йўл олади.
Жаҳон чемпионатларидаги ғалабалар сони бўйича рекордчи Бразилия термаси (беш марта) ҳисобланади. Жаҳон чемпионатининг финал учрашуви 18 декабрь куни Лусаил шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
LiveБарчаси