Қатар ўлимга ҳукм қилинган ҳиндистонликлар ишини қайта кўриб чиқади

Олам

image

Аввалроқ Қатарда Ҳиндистоннинг саккиз нафар фуқароси ўлимга ҳукм қилинганди. Янги маълумотларга кўра, Қатар бу иш бўйича апелляция шикоятини кўриб чиқишга рози бўлди. Бу ҳақда Қатар расмийларига таяниб, “The Times of India” газетаси хабар берди.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ариндам Багчи Нью-Деҳли ҳукмни бекор қилиш учун қонуний чоралар кўраётгани ва Қатар суд органларига апелляция шикояти берганини маълум қилган.

Ноябрь ойида республика Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ўлимга ҳукм қилинган ҳиндистонликларнинг оилалари билан учрашиб, Ҳиндистон ўз фуқароларини озод қилиш учун имкон борича ҳаракат қилишини айтган. Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон ҳукумати бу масалага жиддий аҳамият беради.

Маълумот учун, 2022 йил август ойида бир гуруҳ Ҳиндистон фуқаролари Исроил фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, Қатарда ҳибсга олинган. Уларнинг барчаси Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ ходимлари, жумладан, илгари ҳинд ҳарбий кемаларига қўмондонлик қилган юқори мартабали зобитлардир. Ҳибсга олинишидан олдин улар қатарлик ҳарбий хизматчиларни ўқитиш ва бошқа тегишли хизматларни кўрсатувчи Dahra Global Technologies and Consultancy Services хусусий компаниясида ишлаган. “India Today” журналига кўра, Ҳиндистон денгиз флоти зобитлари Қатарнинг сувости кемалари дастурига жалб қилинган ва Қатар томони зобитларни бу маълумотни Исроилга етказишда айбланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Қатар жосуслик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made