Қатар Амири Самарқандга келди
Жамият
−
05 Июнь 2023
10760Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5 июнь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти Самарқанд аэропортида кутиб олди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Қатар Амири шарафига икки давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортган.
Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилган. Шунингдек, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтган.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун икки мамлакат етакчилари кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига биргаликда ташриф буюради.
Маълумот учун, ташриф давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.
Бунда, энг аввало, фаол сиёсий мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш эътибор марказида бўлади.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилиши режалаштирилган.
LiveБарчаси