Қатар ҳукумати ОАВ танқидларига жавоб қайтарди
Спорт
−
13 Декабрь 2022
11364Айрим ОАВ ва нодавлат ташкилотлар Қатарнинг Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганини асоссиз танқид қилмоқда. Бу ҳақда Қатар Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдел Раҳмон Ал Тани 12 декабрь куни чоп этилган "The Washington Post" газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ташқи ишлар вазирининг фикрича, баъзи оммавий ахборот воситаларининг Қатарга муносабати жуда салбий тус олган.
“Бу энг инклюзив Жаҳон чемпионати эканлигига ишонамиз. Биз ижтимоий тармоқларда холисона фикр билдираётган оммавий ахборот воситаларида ва бошқа меҳмонларда жуда ижобий таассурот қолдираётганимизга ишонамиз”, дейди Ал Тани.
Аввалроқ, ОАВда Қатардаги стадионлар қурилиши вақтида 500 га яқин меҳнат муҳожирлари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат ҳам Қатарнинг кенг жамоатчилик томонидан танқидга учрашига сабаб бўлганди.
"Биз нодавлат ташкилотларга эшикларимизни очдик. Минтақада Қатар каби очиқ эшиклар сиёсатини қабул қиладиган ҳеч бир давлат йўқ. Биз ўзгаришлар, ислоҳотлар бўйича етакчи бўлиб, минтақага ўрнак бўлдик. Ва, афсуски, буларнинг шунча ишимизга қарамай, айрим нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари қиланаётган катта ишларни кўра туриб ҳам Қатарга шунчаки ҳужум қилишга уринмоқда", дея таъкидлади вазир.
Маълумот учун, футбол бўйича Жаҳон чемпионати 18 декабрь куни якунланади.