Қашқадарёлик ўқувчи бирдан 16 та халқаро ОТМ талабаси бўлди

Жамият

image

Қашқадарёлик мактаб ўқувчиси 16 та халқаро олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Шуҳрат Йўлдошев Қарши шаҳридаги 44-умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиси ва ўз устида мунтазам ишлаб келмоқда.

Шуҳрат Йўлдошев мактабни битирмасидан кўплаб университетлар талабаси бўлган биринчи ўқувчи эмас. Бундан олдинроқ Тошкентдаги мактаб ўқувчиси бирдан 13 та хорижий ОТМ талабаси бўлганди.

Шунингдек, Юнусобод туманидаги 43-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Саидкарим Азизжонович Турсунбоев  муддатидан олдин хорижнинг бир йўла 68 та олий таълим муассасасига кириш имтиҳонларини муваффақиятли топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ

Баҳолаганлар

675

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг