Тошкентлик ўқувчи бирдан 13 та халқаро университет талабаси бўлди

Local

image

Тошкентлик ўқувчи муддатидан аввал бир йўла 13 та халқаро университет талабаси бўлди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 11-а синф ўқувчиси Жаҳонгир Шерзодов муддатидан олдин 13 та халқаро университет талабаси бўлди.

Жумладан Америкадаги Ҳарфорд университети, Флорида Халқаро университети ва Ғарбий Вашингтон университетларига ахборот технологиялари йўналишида грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.


Rate Count

427

Rating

3.2

Rate this article

Share with your friends