Қашқадарёдаги ёнғинда 21 яшар келинчак ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 24 сентябрь куни Қашқадарёдаги уйлардан бирида содир бўлган ёнғинда 21 яшар келинчак ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

Соат 06:30 да Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Қумбанги” МФЙда яшовчи фуқаро С.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ёнғинга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 06:45 да етиб бориб, соат 06:47 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 07:18 да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 21 кв  метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Бундан ташқари, уй эгасининг рафиқаси 1998 йилда туғилган Д.Н.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Ҳодиса юзасидан терговга қадар туман прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made