Қашқадарёдаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг фаолияти тўхтатилди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Қарши туман Ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили хабар берди.

Қайд этилишича, баъзи вақтинча сақлаш ҳибсхоналаридаги камераларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, шу билан бирга табиий ва сунъий ёруғлик тизими, санитария-гигиена ҳолати, ҳаво алмаштириш тизими талаб даражасида эмаслиги каби қатор камчиликлар қайд этилган. Ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича Омбудсман томонидан Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритилган.

Унга кўра, тумандаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилиб, у ерда сақланаётган шахслар капитал таъмирланган Касби туман Ички ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига кўчирилган. Омбудсман томонидан ходимларга нисбатан хизмат текширувлари ўтказилиб, 1 ходим лавозимидан озод этилган ва 9 ходимнинг хатти-ҳаракатлари “Интизомий кенгашлар” томонидан кўриб чиқилган.

“Айни пайтда вазирлик томонидан вақтинча сақлаш ҳибсхоналари шароитларини яхшилаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Камералар ва ювиниш хоналарини керакли жиҳозлар билан таъминлаш ва санитария талабларига мувофиқлаштириш ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Қарши тумани вақтинча сақлаш ҳибсхонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг