Қашқадарёдаги дўконда йирик миқдорда ўғирлик содир этилди
Олам
−
19 Март 2020
81172020 йилнинг 13 март куни Ғузор тумани, “Хўжагузар” МФЙ, Ҳирот кўчасининг 7-уйида яшовчи Э.М.О туман ички ишлар бўлими (ТИИБ) ариза билан мурожаат қилади. Маълум бўлишича, унинг савдо дўконида йирик миқдорда ўғирлик содир этилган.
Аниқлик киритилишича, шу йилнинг 29 февраль кунига ўтар кечаси Ғузор туманида жойлашган “Ал-Барака” савдо дўконидан 25 470 000 сўмлик 39 дона телефон қурилмаси, 1 350 000 сўмлик аёллар кийим-кечаги, 6 500 000 сўм нақд пул номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
Жами 31 971 350 сўмлик моддий товарларни умарган шахсларни аниқлаш бўйича ТИИБ ходимлари томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилади.
Маълумотларга кўра, ушбу ўғирликни Ғузор тумани, “Авғонбоғ” МФЙда яшовчи М.С содир этганлиги аниқланган. Ундан 15 дона телефон қурилмаси тегишли тартибда хужжатлаштириб олинган.
“Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15