Қашқадарёда ўқитувчи битирувчиларга имтиҳон жавобларини пуллади (видео)
3-саҳифа
−
11 Июнь 8443 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги мактаб ўқитувчиси имтиҳон жавобларини ўқувчиларга сотаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўрганиш олиб бориб, муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу воқеа Кўкдала туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. “Она тили ва адабиёти” фани ўқитувчиси жорий йилнинг 28 май куни ўз фанидан давлат имтиҳони бошланишидан олдин шу мактабнинг 11-синф битирувчиларига имтиҳон саволларининг жавобларини нусхасини чиқаргани, ўқувчиларга кўргазма сифатида кўрсатиб ўқувчилар имтиҳондан олдин билимларини мустаҳкамлаш учун имтиҳонга пухтароқ тайёргарлик кўриш ва билимлари мустаҳкамлаши учун тавсия қилган.
Бу жавоблар компьютер хизматлари кўрсатувчига сотишга берилганини айтиб, агар хоҳловчилар бўлса, 5000 сўмдан сотиб олишлари мумкинлигини айтган.
Аниқланган камчиликларга асосан, мактаб директорига таъсир чораси қўлланилган ва ўзбошимчалик билан иш тутган ўқитувчи ишдан четлатилган.