Қашқадарёда уч киши ҳожатхона қазиётганда ҳалок бўлди
Local
−
04 April 2020 26741 1 minute
Кеча, 3 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимига 16 ёшли Х.Ҳ. ўта оғир аҳволда олиб келинган. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.
Унга “Заҳарли газдан ўткир заҳарланиш ўта оғир даражаси. Ўткир токсемия даври. Ўпка шиши. Аспирацион синдром. Ўткир нафас етишмаслиги. Ўткир юрак ва қон томир етишмаслиги. Токсик кома” ташхиси қўйилган. Зудлик билан стандарт бўйича текширувлар ўтказилиб, беморга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Маълум бўлишича, бемор яшайдиган хонадондагилар эски ҳожатхона ёнидан янги чуқур ковлашаётган пайтда ўртадаги девор ёрилиб кетиши натижасида Х.Ҳ.нинг отаси, 48 ёшли Қ.Э., онаси, 44 ёшли Б.О. ва ва опаси, 20 ёшли Х.Д. воқеа жойида вафот этишган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28