Қашқадарёда трансформатор портлаши оқибатида уч бола вафот этгани ростми?
Жамият
−
14 Декабрь 2023 12714 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида трансформатор портлаши оқибатида уч нафар бола вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик ахборот хизмати эса буни рад этди.

"Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида трансформатор портлагани ва мазкур воқеа туфайли ёш фарзандлар вафот этгани ҳақида FAKE хабар тарқалди. Яккабоғ туманида бу каби ҳолат асло рўй бергани йўқ.
Айни вақтда, мазкур тармоқ эгаси қидирилмоқда ва ижтимоий тармоқларда ёлғон ахборот тарқатгани учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши таъминланади", дейилади ҳокимликнинг бунга муносабатида.
Маълумот ўрнида, бундан олдин тармоқ фаоли воқеа уйининг ёнида содир бўлганини қўшимча қилган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель