Қашқадарёда шифокор беморни тўшакка таклиф қилди
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2023
75235Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ҚВП мудири қабулига келган беморни тўшакка таклиф қилгани ҳақида хабар тарқалди. Унда қайд этилишича, шифокор аёлнинг турмуш ўртоғи Россияга ишлаш мақсадида кетганлигидан фойдаланиб, уни йўлдан урмоқчи бўлган. Ҳаттоки, у билан ишқий муносабатда бўлиши эвазига ҳар ой 1 млн сўмдан ҳақ тўлашини ҳам қўшимча қилган.
Аёл ўз шаънини ҳимоя қилиш мақсадида дарҳол шифокорнинг устидан судга шикоят қилди.
QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти Фарҳод Тиловов билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани судининг 2023 йил 9 ноябрь кунги очиқ суд мажлисида мазкур иш билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилган. Унда Қамаши тумани “Қамай” МФЙдаги 47-сон ҚВП мудирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41 прим 1-моддаси билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси