Қашқадарёда поччасини ўлдирган қайнука 18 йилга қамалди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2021
8929Қашдарёда шиналарга ҳаво тўлдирадиган насос билан поччасини ўлдирган қайнука 18 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 17 июнь куни Косон туманида содир бўлган.
Маълум бўлишича, почча қайнукаси билан оғзаки шартнома тузган. Келишувга кўра, қайнука поччасининг 4 гектар ер майдонига эккан ғалласидан 1,5 тоннасини ва 2 гектардаги сомонни олиши керак бўлган. Бироқ ғалла етилгач, почча унинг ҳаққини бермаслигини айтиб, тепкилаган. Бундан жаҳли чиққан қайнука поччасини шиналарга ҳаво тўлдирадиган насос билан уриб ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноятчи Ўзбекистон Республика Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” ва 25 орқали 97-модда “ж” ҳамда “в” бандлари билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
LiveБарчаси