Қашқадарёда мактаб ўқувчиси ўласи қилиб калтакланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги мактабда 15 ёшли мактаб ўқувчиси ўртоқлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар ва боланинг онаси ўғли соғайиб кетмаётгани ҳақида гапирган видеомурожаат тарқалди. Бунинг ортидан кеча, 5 апрель куни вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур мурожаат ижтимоий тармоқларда ёритилишидан аввал ҳам Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрнатилган тартиб асосида Қарши туманидаги 55-мактаб фаолияти ўрганилган. Шунингдек, ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўрганилиб,  қонуний тўхтамга келинган. 

Билдирилишича, Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 19 мартдаги тегишли буйруғи билан Қарши туманидаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.П билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддаси 2-қисмига асосан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 80-мактабнинг директори ўғил болаларнинг бошини бир-бирига уриштириб, калтаклаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ўқувчи директор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг