Қашқадарёда кўчки содир бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Кўл қишлоғига олиб борувчи 90 километрлик йўлнинг 62 километрида кучли ва кенг ҳажмдаги кўчки рўй берди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 5 та ўрта катталикдаги кўчки оқибатларини бартараф этишга аҳоли ташаббус кўрсатган. Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан техникалар жалб этилиб, ёқилғи захираси ҳам шакллантирилган ва йўл ҳашар ташкиллаштирилиб таъмирланган.

"Туман ҳокими Самад Ҳасанов воқеа жойига етиб борди. Туман ҳокимлиги томонидан ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди", дейилади вилоят ҳокимлиги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё кўчки

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг