Қашқадарёда коронавирусга чалинган барча беморлар соғайди
Жамият
−
01 Май 2020
6243Қашқадарё вилоятида сўнгги бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 1 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугун вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги бемор буткул соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Соғайган бемор (эркак) 36 ёшда бўлиб, Чироқчи туманидан. У коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлиб, ушбу инфекцияни юқтириб олган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда коронавирус инфекциясига чалинган жами 6 нафар бемордан 5 нафари бир оиланинг аъзоларидир. Беморларнинг барчаси Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олишган.
Шундай қилиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1134 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2046 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси