Қашқадарёда хорижий компания қимматбаҳо дарахтларни йўқ қилди
Жамият
−
12 Январь 2023
7148Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 2 миллиард 824 миллион 495 минг сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.
Бошқармага кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани Назартепа МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.
Ўрганишлар давомида, “Индорама Агро” МЧЖ хорижий компанияси томонидан жами 560 туп ҳар хил навли ва турли диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирилгани оқибатида дарахтларга зарар етказилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар етказилган зарарни ундириш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
LiveБарчаси