Қашқадарёда Халқ таълими бўлимининг уч мансабдори қамоққа олинди
3-саҳифа
−
15 Январь
14130Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Деҳқонобод тумани Халқ таълими бўлимининг 3 нафар мансабдори – бўлим мудири, бош ҳисобчи ва собиқ бош ҳисобчига Жиноят кодекснинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши очилди.
Уларга нисбатан суднинг тегишли ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган.
LiveБарчаси