Қашқадарёда икки нафар МИБ ходими 1200 доллар пора билан ушланди
3-саҳифа
−
13 Июнь 2023
8473Қашқадарёда Мажбурий ижро бюросининг Кўкдала ва Шаҳрисабз туман бўлимлари ходимлари четга чиқишга қўйилган тақиқни ечиш эвазига фуқародан 1200 доллар олган вақтида ушланди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 июнь куни ўтказилган тезкор тадбирда бюронинг Кўкдала ва Шаҳрисабз туман бўлимлари икки ходими Шаҳрисабз шаҳри “Боғибаҳор” МФЙда яшовчи фуқарони унга нисбатан четга чиқиш учун қўйилган тақиқни ечиб бериш эвазига олган 1200 долларни унга қайтариб бераётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МИБ алимент тўланмагани учун 13 ёшли боланинг четга чиқишига тақиқ қўйганди. Шунингдек, Анджонда 4000 доллар пора олган МИБ ходимлари ушланганди.