МИБ алимент тўланмагани учун 13 ёшли боланинг четга чиқишини тақиқлади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан вояга етмаган, 13 ёшли болага алимент қарздорлиги учун асоссиз тақиқ қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси изоҳ бериб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2019 йили 18 февралидаги суд буйруғига асосан қарздор Р.А.дан ундирувчи М.Д. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Миробод туман бўлимига келиб тушган. 

Ижро иши бўйича 2020 йилнинг 9 апрель куни давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздордан алимент пуллари қисман ундирилиб келинган.

Жорий йилнинг 28 январь куни эса қарздорни чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.   

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида, техник хатолик сабабли ундирувчи М.Д.нинг вояга етмаган фарзанди А.Т.га нисбатан тақиқ қўйилган.

Шундан сўнг, қўйилган тақиқ жорий йилнинг 2 февраль куни бекор қилиниб, ижро учун тегишли идораларга юборилган.

Ушбу ҳолатда давлат ижрочисининг масъулиятсизлиги сабабли унга нисбатан интизомий жазо қўлланилган.

Бундан ташқари, фуқаро М.Д. етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат этиши лозим бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг