Қашқадарёда фуқаро бир гуруҳ шахслар томонидан “самосуд” қилинди (видео)
3-саҳифа
−
22 Апрель
12330Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда фуқарони бир гуруҳ шахслар калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси изоҳ берди.
Кеча, 21 апрель куни тахминан соат 16:00 ларда Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бир гуруҳга бирлашиб, ўзаро келишмовчилик оқибатида фуқаро Х.Д.ни Matizʼга миндириб, шаҳарнинг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклаган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ўқувчи қизлар синфдошини калтаклаганди.