Қашқадарёда эр ака-укалари билан бирга хотини ва ўғлини калтаклади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда она-болани амакилари ваҳшийларча калтаклагани ҳақида видео тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 2 апрель куни соат 08:00ларда Қамаши тумани “Майда” МФЙда яшовчи ўй бекаси З.Х. яшаш уйида ўтирган вақтида турмуш ўртоғи Х.Ха. ҳамда унинг ака-укалари Х.Х., Х.Фа., Х.Ф. келган. Шундан сўнг улар ўзаро жанжаллашиб қолиб З.Х. ва ўғли Ш.П.га тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Х.Ха., Х.Х., Х.Фа., Х.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г,и,м” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Х.Ха.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг