Қашқадарёда бир гуруҳ аёллар ўқувчи қизларни калтаклади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизларга зўрлаш билан таҳдид қилингани ва калтаклаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалиб, кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.

Жорий йилнинг 8 май куни соат 16:30 ларда Қарши шаҳар 1-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси А.Ш. ва шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси вояга етмаган қиз Т.Ф.лар ўртасида келишмовчилик содир бўлган. 

Оқибатда вояга етмаган А.Ш.нинг онаси Х.Ш. бир нечта танишлари билан мактабга бориб, вояга етмаган Т.Ф.ни ва бошқа қизларни ҳақорат қилиб, уларнинг бир нечтасига тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган 22- ҳамда 23-сонли умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ўртасида муштлашув содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё зўрлаш ўқувчи қизлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг