Қашқадарёда аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлади
3-саҳифа
−
20 Август
14644Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида аёл эрини ўлдириб, қудуққа ташлади. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.
Унинг айтишича, марҳум 40 ёшлар атрофида бўлган, унинг жасади экспертизага олиб кетилган.
QALAMPIR.UZ воқеага аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. Унинг бизга маълум қилишича, ҳозирда аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқандда маст ҳолатда бўлган турмуш ўртоғининг оёқ-қўлларини боғлаб, устига бензин сепиб, ёқиб юборган 32 ёшли аёл 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.
LiveБарчаси