Қашқадарёда 9 млн долларлик молиявий пирамида аниқланди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 2020
12172Қашқадарё вилоятида сохта акцияларни 9 млн АҚШ долларига пуллаб, молиявий пирамида ташкил этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан бир нечта фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Р. ва бошқалар ўзларини гўёки, “N.” хорижий компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги расмий вакили сифатида таништириб, 17 та хорижий компанияларнинг сохта акцияларини сотиш эвазига 2 минг нафарга яқин фуқаролардан жами 9 млн АҚШ доллари йиғиб олишган.
Фуқаро Т.Р. ва бошқалар янада кўпроқ пул маблағларини жалб этиш ҳамда мижозлар сонини орттириш мақсадида, йиғиб олинган 9 млн АҚШ доллари ҳисобидан 800 минг АҚШ долларини фуқароларга фоиз ҳисобида беришган.
Бундан ташқари, Т.Р. ўзига 78 минг АҚШ долларига Volkswagen, ўғли А.Н. номига 2 та “Ласетти” русумли автомашиналарини ҳамда Қарши шаҳридан савдо дўкони сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси