Самарқандда молиявий пирамида тузган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида молиявий пирамида ташкил этган масъулияти чекланган жамият ташкилотчилари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ҳ.Ҳ. ва бошқалар “Samarqand credit” номли МЧЖни ташкил этиб, жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб этишга доир фаолиятни амалга оширгани аниқланган. 

Улар Instagram'да олдиндан 20 фоиз тўлов қилиб, 5 хил турдаги кредитларни узоқ муддатга олиш мумкинлиги ҳақида эълонлар бериб, 45 нафар фуқарога кредит ажратиш эвазига 20 фоизлик дастлабки тўлов сифатида жами 479 млн сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ноқонуний доллар айирбошлаш билан шуғулланаётган шахслар ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд молиявий пирамида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг