Қашқадарёда 5 бош эшак сўйган шахс арзимаган жаримага тортилди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Косон туманида 5 бош эшак сўйган эркак 900 минг сўм  жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15:00 ларда Косон тумани Арабхона маҳалласида яшовчи Т.Ш.нинг уйида жияни Б.Л. 5 бош эшакларни сўйгани аниқланган.

Шунингдек, эшак гўштлари туман ветеринария бўлими ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириб олинган ва тегишли хулосага асосан гўшт маҳсулотлари йўқ қилинган.

Маълумотга кўра, Косон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори томонидан фуқаро B.L.га нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111- моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яъни 900 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Қаршида эшак гўшти сотган шахс жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди


Мақола муаллифи

Теглар

эшак эшак гўштлари

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг