Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди
3-саҳифа
−
12 Апрель 2023 17742 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Яккабоғ ва Шаҳрисабз туманларида 2 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та масъулияти чекланган жамиятга қурилиш материаллари сотиб олиш учун банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Яна бир ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь