Қашқадарёда 18 йил таътилсиз ишлаган шифокорга 100 млн сўм тўланди
Жамият
−
27 Июль 2023
9789Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 18 йил давомида меҳнат таътилисиз ишлаган шифокорга 100 миллион сўм компенсация пули тўлаб берилди. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, у 18 йил давомида қишлоқ врачлик пунктларида ва оилавий поликлиникада шифокор бўлиб ишлаган. Аммо, мазкур ҳудудда шифокор етишмовчилиги сабаб меҳнат таътили ололмаган.
Пенсия ёшида бўлса ҳам ҳамон ишлаётган шифокор дастлаб йиллар давомида меҳнат таътили олмагани учун компенсация берилишини сўраб, Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Аммо бирлашма томонидан сўров қаноатлантирилмаган.
Шундан сўнг, у бу борада кўмак берилишини сўраб, Чироқчи тумани Адлия бўлимига мурожаат қилган. Адлия бўлими ёрдами билан шифокорга 100 млн сўм компенсация пули ундириб берилган.
LiveБарчаси