Қашқадарёда 14 ёшли қиз 4 киши томонидан зўрланганини айтмоқда
3-саҳифа
−
05 Март 2022
44128Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи 2007 йилда туғилган қиз ўтган йили 4 киши уни зўрлаганини айтиб, видеомурожаат билан чиқди.
“Воқеа 2021 йил июнь ойида бўлди. Далада эдим, атрофда ҳеч ким йўқ эди. Улар 4 киши бўлиб келди. Уларнинг иккиси мени ушлаб турди, қолган иккиси галма-галдан тегинди. Қочмоқчи бўлдим, бақирдим. Улар менга куч бермади. Агар бировга айтсанг, сени ўлдирмиз деб, қўрқитишди”, дейди қиз.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 2-қисм а банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида вояга етмаган Ҳ.А.нинг аризасига кўра, зўрлаганликда гумон қилинган 4 нафар шахс бу ҳаракатларни содир этмаганини айтиб, инкор қилишган.
“Тергов ишида далиллар етарли бўлмагани боис тергов ҳужжати вақтинча тўхтатилган. Бола туғилиб, ДНК текшируви натижаси эълон қилиниши билан тергов ҳаракатлари қайта қўзғатилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.