Қашқадарёда ҳайдовчи ва ИИО ходими ўртасида низо чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 12 май куни ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳайдовчилар ўртасида тортишув бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ғузор тумани “Пахтазор” маҳалласи ҳудудида туман Ички ишлар бўлими профилактика инспектори ва бошқарма патруль-пост хизмати батальон ходимлари хизмат ўтаётган вақтида юк автомашинасининг ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берганда у қочишга ҳаракат қилган. Ҳайдовчини тўхтатиб, автомашина ҳужжатларини тақдим этиши сўралганда фуқаро Ж.Ш. ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, укаси Ж.О. фаол қаршилик кўрсатиб, қонуний талабларни бажармаган.

Ака-укаларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди томонидан маъмурий иш кўриб чиқилиб, фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддасида (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари ҳамда 3 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Арнасой туманида Ички ишлар ходимлари ва емак ҳақини тўламаган фуқаро ўртасида низо чиққан эди. ИИО ходимлари қўлига кишан солиниб, наркология диспансерига олиб борилган. Ушбу ҳолат юзасидан Арнасой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ИИО Ғузор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг