Қашқадарё – “яшил” ҳудуд. Қайси соҳалардан карантин чекловлари олиб ташланди?
Жамият
−
06 Май 2020
12570Бугун, 6 май куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди. Ҳоким вилоят маркази Қарши шаҳрида қатор карантин чекловлари юмшатилган ва баъзилари бекор қилинганини эълон қилди.
Хусусан, эртага, 7 майдан Қарши шаҳрида карантин талабларига риоя қилган ҳолда қуйидагиларга рухсат берилади:
• Йўналишсиз таксилар 3 кишидан ошмаган ҳолда йўловчи ташишга (аммо Damas ва автобусларга рухсат берилмаган);
• Сартарошхоналар ишини тиклашга;
• Маҳсулотини ташқарига ёймаган ҳолда савдо дўконларига;
• Фуқароларга мотоцикл, скутер ва велосипедларда ҳаракатланишига;
• Меҳмонхоналар фаолиятини қайта йўлга қўйишга;
• Шахсий автомобилларда Қарши шаҳрида 24 соат давомида (мақсадли) ҳаракатланишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Республика махсус комиссиясига карантин чораларини енгиллаштириш масаласида бир нечта таклиф билан чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь