Қашқадарё вилояти ССБ раҳбари ўзгарди

Жамият

image

Бугун, 28 октябрь куни Қашқадарёда вилоят ҳокими Муроджон Азимов ва Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирокида Президент белгилаб берган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бобоев Алишер Шукруллаевич Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Маълумот учун, Алишер Бобоев 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ушбу олий ўқув юртининг клиник ординатура йўналишида таҳсил олган. Шу вақтга қадар у Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибияти бош мутахассиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Бунгача Алишер Бобоев Тошкент давлат тиббиёт институтида ва Тошкент фармацевтика институтида катта лаборант, Тошкент шаҳар Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 1-сонли Республика клиник шифохонаси маслаҳат-диагностика поликлиникаси ҳамда Республика клиник шифохонаси урология бўлимида шифокор-уролог бўлиб ишлаган. 

У II даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 октябрь куни Азизов Абдулла Абдусаломович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тайинлов ССБ раҳбар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг