Қашқадарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 30 январь куни полковник Абдувоҳид Исмоилов Саломович Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган тайинлов тадбирида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳам иштирок этган.

Абдувоҳид Исмоилов 2019 йилнинг октябридан вилоят ИИБга раҳбарлик қилиб келаётган Шуҳрат Сотиболдиевнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Исмоилов 1965 йилда Жиззах вилоятида туғилган. У бугунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё ИИБ Абдувоҳид Исмоилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made