Сурхондарёга янги ИИБ бошлиғи тайинланди
Жамият
−
27 Октябрь 2019
14179Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига Шуҳратжон Сотиболдиев бошлиқ этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик
Кеча, 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тузилмаларида яна бир нечта тайинлов амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан:
Аввал Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Шуҳратжон Сотиболдиев Қашқадарё ИИБга раҳбар бўлгани сабабли полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
Подполковник Беҳзод Иброҳимович Аминқулов Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинландилар.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қашқадарё вилоятининг Миришкор ва Деҳқонобод туманлари Ички ишлар бўлими бошлиқлари эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь