Қашқадарёнинг янги “тўртлиги” шакллантирилди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда ушбу хабар тайинлов амалга ошгани расман тасдиқланди. Бундан ташқари Қашқадарё вилоятига янги солиқбоши ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи тайинланди.

Бугун, 26 октбярь куни Шуҳрат Сотиболдиев Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Азамат Бозоров эса вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг собиқ ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Мирзаев эгаллади.

Зафар Рўзиевдан кейин унинг икки ўринбосари, Қарши шаҳар ва яна уч туман ҳокими ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё тайинлов

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг