Қаршида маст ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди

Жамият 4772
image

Жорий йилнинг 14 май куни соат 11:15 ларда Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Узуннова қишлоғидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 60-кмда пиёданинг умрига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи 1975 йил туғилган Б.Я. (эркак) “Паз 3742” русумли транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, “КАР-ВАШ” номли транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шахобчасидан, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантириб асосий йўлга чиқиб, йўлнинг четки қисмида такси тўхтатиш мақсадида турган 1995 й.т. Д.Р.ни кўрмай қолиб уриб юборган.

Натижада, пиёда Д.Р. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3
Теглар
t
×