Қаршида фуқаро ўзини осиб қўйди
Жамият
−
29 Январь 2022
14952Жорий йилнинг 19 январь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 38 ёшли фуқаро жасади осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.
Аниқланишича, Қарши шаҳрида яшаган 38 ёши Н.Н. Қарши шаҳар, “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғини, Жайхун кўчасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда.
LiveБарчаси