Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 26 октябрь куни халқ депутатлари Қарши тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўрилди. 

Унга кўра, Қарши тумани ҳокими Юсупов Беҳзоджон Фарҳодович эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Сессияда депутатлар Алиқулов Зоир Халиловични Қарши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Маълумот ўрнида, Алиқулов Зоир Халилович шу пайтга қадар Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига борган ва у ернинг шароитидан кўнгли тўлмаганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Қарши тумани Алиқулов Зоир Халилович

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг