Қарийб 37 миллион сўмлик тамаки сотганлар ушланди

3-саҳифа

image

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда 2 нафар фуқаро даромад орттириш мақсадида ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосини амалга ошираётгани аниқланган. 

Билдирилишича, ушбу шахслар ҳеч қандай ҳужжатсиз 3 хил турдаги 2 минг 200 қути “Esse change”, “Oris” ва “Milano”  номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини бошқа бир фуқарога 36 миллион 700 минг сўм эвазига сотган вақтида ушланган. Шунингдек, уларнинг ёнидан жами 5 минг 190 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Маълумот учун, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида божхона органлари томонидан 155 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 37,5 млрд сўмлик 1 млн 610 минг қути сигарет товарларининг ноқонуний реализациясига чек қўйилган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона органлари томонидан 53 та ҳолатда жиноят ишлари қўзғатилган, шунингдек 90 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилиб кўриб чиқиш учун судларга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир нечта қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш ва муомалага киритишга уруниш ҳолатлари аниқлангани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура тамаки савдо ноқонуний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг