Қария Боррель ЕИ давлатларига Украинага қурол-ёроғ юборишни “буюрди”
Олам
−
11 Апрель 2022
13255Европа Иттифоқи ташқи хизмати раҳбари Жозеп Боррель ҳамжамиятнинг Украинадаги можарони куч билан ҳал этиш ва бу давлатга ҳарбий ёрдамни кенгайтириш истаги борлигини тасдиқлади. Бугун, 11 апрель куни у Люксембургдаги Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишига келганида тегишли баёнот билан чиқди.
“Биз Украинага ёрдамни кенгайтириш масаласини муҳокама қиламиз”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Еврокомиссия матбуот хизмати.
Боррелнинг сўзларига кўра, “яқин кунларда” Донбассдаги кескинлик янада кучаяди. Шу билан бирга, у энди Киевга муаммосиз саёҳат қилиш мумкинлигини таъкидлади.
"Киевга хоҳлаганча саёҳат қилишингиз мумкин, мен гувоҳман. Биз у ерда ўз миссиямизни қайта очдик", деб қўшимча қилган Боррель.
Шунингдек, у ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Россияга қарши санкцияларни кенг кўламда қўллаш масаласини кўриб чиқишларини ва янги чекловларни муҳокама қилишларини айтди. Бироқ у Украинага нефть етказиб беришга эмбарго қўйиш борасидаги саволни жавобсиз қолдирган.
Шунингдек, у ҳамжамият мамлакатларини Украинани зудлик билан қурол-яроғ билан таъминлашга ва ҳафталар эмас, бир неча кун ичида тегишли қарор қабул қилишга чақирди.
“Bloomberg”га кўра, Европа Иттифоқи ҳукуматларининг аксарияти Украинага қурол етказиб бериш бўйича сўровларни кўриб чиқиш мажбуриятини олган, бироқ унда аниқ саналар ҳам, қуролларнинг аниқ турлари ҳам кўрсатилмаган.
11 апрель куни Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Люксембургдаги йиғилишда ушбу мавзуни, шунингдек, Россия нефтини импорт қилишни тақиқлаш масаласини батафсил муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Украинанинг аввалроқ тинч аҳолининг оммавий қабрлари топилган Буча шаҳрига борганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь